2026 йилдан кучга кирган солиқ ўзгаришлари
Қатъий солиқ бекор, ўзини ўзи банд қилганлар учун озодлик бекор, янги QR талаблари, чегара ва соддалаштирилган ҚҚС.
Маълумот учун. Бу солиқ маслаҳати эмас — муҳим қарордан олдин манбани текширинг.
Қонун ҳолати: 17 окт, 2026
Тадбиркорлар учун асосий ўзгаришлар
- ЯТТ қатъий солиғи бекор — энди айланма солиқ 1,0% ёки ҚҚС ва фойда солиғи (ПҚ-247).
- Ўзини ўзи банд қилганлар учун 100 млн сўмгача озодлик бекор — солиқ биринчи сўмдан, 1,0%.
- ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганлар импорт қилса — айланма солиқ эмас, ҚҚС ва фойда солиғи.
- Айланма солиқдан чиқарилганлар рўйхатига заргарлик қўшилди.
ҚҚС ва чегара
- 2026 йил 1 июндан умумбелгиланган тартибга ўтиш чегараси — 12 000 БҲМ (5 280 000 000 сўм) (ПФ-100). Солиқ кодексида ҳануз 1 млрд сўм — фармон кодексга киритилмаган.
- Овқатланиш, савдо ва хизмат учун ихтиёрий соддалаштирилган ҚҚС — 6,0%, фойда солиғи 0,0%.
- Айланма солиқдан ҚҚСга биринчи марта ўтганларга: 1 йил рўйхат жаримаси йўқ, кейинги битта давр фойда солиғидан озод.
Ҳисобот ва жарималар
- 6 та ҳисоботни солиқ органи ўзи тайёрлайди; 5 кунда тузатмасангиз — рози ҳисобланасиз (СК 81-модда).
- Ҳисоботни кечиктириш: микрофирма ва кичик корхона — 3 БҲМ; бир ойда фақат битта жарима.
- Биринчи бузилиш (касса ва бошқалар) — жарима ўрнига расмий огоҳлантириш ва 3 кун.
Касса ва тўлов
- ЯТТ ва ўзини ўзи банд қилганлар учун махсус QR код — 2026 йил 1 январдан мажбурий.
- Юридик шахслар учун ягона QR — 2026 йил 1 июлдан.
- Айрим товар ва хизматлар учун фақат нақдсиз тўлов — 2026 йил 1 апрелдан.
Э-фактура
- Солиқ хавфи юқори э-фактура бўйича ҚҚСни харидор агент сифатида тўлаши мумкин.
- Маркировкали товар э-фактурасида маркировка коди мажбурий.
Манбалар
- OʻRQ-1108 (25.12.2025) — 2026 soliq o‘zgarishlari
- PQ-247 (12.08.2025) — 5, 7-b.
- PF-100 (26.05.2026) — 2, 5, 6-b.
- Soliq kodeksi — 81, 159¹, 461-m.

